23:15 27.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘zLiDeP: ҲАЁТИЙ ВА АМАЛИЙ ЛОЙИҲАЛАР САМАРАСИ

O‘zLiDeP томонидан касб-ҳунар коллежлари талабалари ўртасида анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Диплом билан бизнесга” лойиҳаси Фарғона вилояти ёшларининг ҳам катта қизиқишига сабаб бўлиб, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, ишбилармонлик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қиляпти.
Бу йил ҳам вилоятда мазкур лойиҳани ўтказишга катта тайёргарлик кўрилди. 
- Натижада касб-ҳунар коллежлари талабаларидан 4000 нафарга яқинининг лойиҳадаги иштирокини таъминлашга эришдик, - дейди O‘zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши бўлим мудири Юсуфжон Юсупов. - Ёшларнинг истиқболдаги режаларига дахлдор бўлган бу лойиҳамиз нафақат ёшлар, балки уларнинг ота-оналари ва устозларига ҳам манзур бўляпти. 
Шуниси эътиборлики, бу йил танловнинг дастлабки босқичида қатнашиб, вилоят босқичига саралаб олинган 400 нафар талаба орасида ўз бизнесига эга бўлганлари ҳам бор. 
Шулардан бири Олтиариқ туманидаги иқтисодиёт коллежи битирувчиси Мадина Раҳимовадир. Ўтган йили унинг миниферма тузишга оид бизнес режаси юқори баҳоланиб, Мадина “Асакабанк”нинг туман филиалидан 6 миллион сўм кредит олишга эришганди. 
“Олинган кредитни муваффақиятли ўзлаштириб, сут маҳсулотлари тайёрлашни йўлга қўйдим. Ҳозир тадбиркорлик фаолиятимни кенгайтириб, шижоатли тенгдошларимни иш билан таъминламоқчиман”, - дейди Мадина. 
Танловнинг вилоят босқичида иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда “Бизнес режа нима ва уни ёзиш талаблари”, “Тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонуний-меъёрий ҳужжатлар”, “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиблари”, “Гаров таъминоти турлари ҳамда гаров ҳужжатларини расмийлаштириш тартиблари”, “Кичик бизнес вакиллари учун жорий қилинган солиқлар ва яратилган бухгалтерия солиқ имтиёзлари” каби мавзулардаги амалий машғулотларда қатнашади.                                                                        O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме