11:47 28.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ЛОЙИҲАЛАРИМИЗ ЯНГИ-ЯНГИ ТАШАББУСЛАРГА ЙЎЛ ОЧМОҚДА

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан жойларда уюштирилаётган “Ишбилармон талаба” лойиҳасининг туман босқичлари кутилган натижаларни бермоқда.
Партия Сайловолди платформасида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, улар учун касбий, ижодий ва мансаб пиллапояларидан ўсиш учун имкониятлар яратишга кўмаклашиш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.
– “Ишбилармон талаба” лойиҳаси ҳам шу мақсадга қаратилган, – дейди O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши бўлим мудири Сардор Луқмонов. – Лойиҳа ташкил этилгандан буён унда вилоятимиздан 15 мингдан зиёд йигит-қиз иштирок этди. Бугунги кунда уларнинг 8 мингдан ортиғи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ва касаначилик соҳаларида фаолият юритмоқда.
Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ҳузуридаги 1-академик лицей талабаси Саломат Амирқулова ўтган йили танловнинг вилоят босқичида ўз бизнес режаси ва у томондан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси билан иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритганди.
“Ҳозир миллий либослар тикиш йўналишида сезиларли ютуқларга эришдик. Қолаверса, бир неча тенгдошларимни иш билан таъминладим. Бунда партиянинг катта ҳиссаси бор”, – дейди Саломат.
Бу йил лойиҳанинг дастлабки босқичларида вилоят миқёсида уч мингга яқин талаба иштирок этиши кутиляпти. Бу эса, вилоятда тарғибот-ташвиқот ишлари тўғри йўлга қўйилганлигининг самарасидир. Айниқса, Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Иштихон, Қўшработ ва Нуробод туманларида баҳслар муросасизлиги билан ажралиб турибди.
Тадбирлар давомида иштирокчиларнинг иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий билимларини янада оширишга катта эътибор берилмоқда. Бундан ташқари, улар тайёрлаган маҳсулотлар кўргазмалари ҳам ташкил этилаётир.
Бектош ШОДИЕВ,O‘zLiDeP Самарқанд вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме