11:47 28.05.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

ҚАШҚАДАРЁДА “АЁЛЛАР ҚАНОТИ” ФАОЛ

Ўтаётган “Соғлом бола йили”да O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ҳам партия “Аёллар қаноти” томонидан илгари сурилаётган лойиҳаларни самарали амалга оширишга муносиб ҳиссасини қўшиб келаётир.
Хусусан, уй бекаларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишга қаратилган “Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага” ва “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳалари вилоятда катта қизиқиш билан қўллаб-қувватланмоқда.
– Партия электорати сафида тадбиркор ва ишбилармон хотин-қизлар сони тобора кенгаймоқда, – дейди O`zLiDeP вилоят кенгаши бўлим мудири Г.Тўраева. – Бунга ҳудудларда ўтказилаётган турли тадбирларнинг ҳам таъсири катта. Яқинда Нишон туманидаги “Кимёгар” ва Миришкор туманидаги “Калта” фуқаролар йиғинларида, Шаҳрисабз туманидаги “Паҳлавон” соғломлаштириш марказида давра суҳбатлари ўтказиб, бу жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари, тиббиёт муассасалари ходимлари, фуқаролар йиғинлари хотин-қизларининг нақадар фаол эканлигига яна бир бор амин бўлдик.
Миришкор тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Нурёғдиева туманда партия “Аёллар қаноти” томонидан амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берди. Унинг айтишича, бу ишлар натижаси ўлароқ, туманда оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик билан шуғулланаётган аёллар сони сезиларли равишда ортган.
Тумандаги “Калта” МФЙ маслаҳатчиси Тошбек Примов эса, ҳозирги кунда оилавий нохушликларни келтириб чиқараётган асосий сабаблардан бири боқимандалик кайфияти эканини таъкидлади.
“Шу боис, биз партия фаоллари билан ҳамкорликда асосий эътиборни бандлик масаласига қаратишга ҳаракат қиляпмиз. Чунки, рўзғоридан кўнгли тўқ одам жамиятга ҳаммадан кўпроқ наф келтиради”, – деди у. 
Вилоятда “Аёллар қаноти” томонидан ўтказилаётган тадбирларда чекка ҳудудларда яшаётган ёш қизларни спорт билан шуғулланишга жалб этиш, никоҳ ёшига етмаган қизлар ва яқин қариндошлар ўртасида тузиладиган никоҳга қарши курашиш, хотин-қизларнинг тиббий саводхонлигини оширишга кўмаклашиш масалалари диққат марказида бўляпти. 
O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят КенгашиМатбуот хизмати

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме