13:00 23.06.2014 | Все новости раздела "Либерально демократическая партия Узбекистана"

O‘ZLIDEP ИШБИЛАРМОНЛИК ИМКОНИЯТЛАРИНИ ЯРАТМОҚДА

 «Оилавий тадбиркорликдан – мустаҳкам оилага» партиявий лойиҳасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.Унда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 23 нафар иштирокчи ўз бизнес режалари билан қатнашди.– Мазкур ташаббус 2011 йилдан буён амалга оширилаётган «Тадбиркорлик тамойиллари ва ишбилармонлик имкониятлари» лойиҳасининг мантиқий давоми бўлиб, унда бизнесга илк қадам қўяётган хотин-қизлар учун уч босқичли ўқув семинарлари ташкил этилади, – дейди O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши бўлим мудири А.Юсупова. – Янги технологиялар ва интерфаол усуллар, баҳс-мунозара шаклида ўтадиган тадбирларда намунали бизнес лойиҳа туза олган ғолибларга тижорат банкларидан кредит олиш имконини берувчи сертификатлар топширилади.Таъкидлаш керакки, бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторининг саноат корхоналари билан кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ишбилармон доиралар вакиллари учун максимал даражада қулай шароит яратиш, назорат органларининг тадбиркорлик субъектлари молия-хўжалик фаолиятига аралашишини кескин қисқартириш, уларга янги имтиёз ва енгилликлар беришга қаратилган фармон ва қарорлари бу борада муҳим дастуриламал вазифасини ўтамоқда.– Кўп йиллардан буён цехда шогирдларим билан турли кийимлар, қуроқ кўрпа-тўшаклар ва пардалар тикиш билан шуғулланиб келамиз, – дейди лойиҳа иштирокчиси Матлуба Ешимова. – Келгусида иш фаолиятимизни янада кенгайтириш, бунинг учун янги бино қуриш мақсадида кредит олишни кўзлаб, лойиҳада қатнашяпмиз.Амударёлик Баян Отабоева лойиҳада чорвачиликка оид бизнес режаси билан иштирок этяпти. «Агар ғолиб бўлсам, 9 млн. 600 минг сўм миқдорида имтиёзли кредит олишни кўзлаяпман. Бу эса тадбиркорлик фаолиятимнинг пойдеворини қуришга кўмак бўлади», – дейди Б.Отабоева.

Источник: Либерально демократическая партия Узбекистана

  Обсудить новость на Форуме